АсосийДунё

Исроил Яман энергетика объектларига ҳужум қилди ва Санодаги аэропортни йўқ қилди

Ҳусийлар Исроилга нисбатан тўлиқ ҳаво муҳосарасини эълон қилган ва унинг аэропортларига мунтазам зарбалар беришга ваъда берган эди.

'Исроил Яман энергетика объектларига ҳужум қилди ва Санодаги аэропортни йўқ қилди'ning rasmi

Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Яман пойтахти Санодаги халқаро аэропортни ва бир неча муҳим энергетика объектларини бомбардимон қилди. 

Исроил авиацияси Сано халқаро аэропортининг асосий йўловчи терминали ва техник иншоотларини бутунлай вайрон қилган. Бундан ташқари, пойтахтнинг турли туманларида жойлашган энергия объектлари — Бани ал-Харис туманидаги "Даҳбан" марказий электр станцияси, Сана жанубидаги "Ҳазиз" станцияси ва Маийн туманидаги "Аср" электр станцияси ҳам ҳаво ҳужумларига учради

Шунингдек, Амран вилоятида жойлашган цемент заводига ҳам зарба берилгани хабар қилинди.

Исроил армияси ҳужум олдидан фуқароларни аэропорт ҳудудини зудлик билан тарк этишга чақирди. Армия расмийси Авихай Адраи ижтимоий тармоқда шундай огоҳлантирув берди:

«Аэропорт ҳудудини дарҳол тарк этинг, қолиш ҳаётингиз учун хавфли бўлиши мумкин».

Исроил расмийларининг таъкидлашича, ҳусийлар Сано аэропортини қурол ва жангариларни ташиш учун фойдаланаётган бўлган ва бу объект "ҳарбий мақсадда қўлланилгани" учун йўқ қилинган”.

Бу ҳужум 5 май куни ҳусийлар томонидан Тел-Авив яқинидаги Бен Гурион халқаро аэропортига амалга оширилган ракеталар ҳужумига жавоб сифатида амалга оширилгани айтилмоқда. Ракета Исроил ҳаво мудофаа тизими томонидан тўхтатилолмаган ва аэропорт атрофида катта чуқурликлар ҳосил қилган.

Ҳусийлар 5 май куни Исроилга нисбатан тўлиқ ҳаво муҳосарасини эълон қилган ва унинг аэропортларига мунтазам зарбалар беришга ваъда берган эди.

Бундан ташқари, 6 май куни Исроил ҳарбийлари Ҳудайда денгиз портини ҳам нишонга олди. Ҳужум натижасида 4 киши ҳалок бўлди, 39 нафар киши яраланди. Reuters агентлигининг манбаларига кўра, портнинг 5та доки, омборхоналар ва божхона ҳудудининг 70 фоиздан ортиғи шикастланган. Бу порт Яманнинг озиқ-овқат импортининг 80 фоизини ташкил этувчи асосий йўлак ҳисобланади.

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ҳужумлар босқичма-босқич давом этишини маълум қилди. Ҳозирча ҳусийлар томонидан амалга оширилган ҳужумларда қурбонлар қайд этилмаган бўлса-да, Исроил минтақада хавфсизликни таъминлаш учун ўз позициясини сақлаб қолишга қарор қилган.

Сўнгги хабарларга кўра, яқин кунларда ҳусийлар Исроил билан ҳаво қатновини тўхтатиш мақсадида унинг аэропортларига ҳужумларни кучайтиради. Бу ҳақда Ливаннинг Al-Аkhbar газетаси Санадаги ҳарбий манбаларга таянган ҳолда хабар берди. Манбанинг сўзларига кўра, Ғазо секторидаги уруш туфайли Исроилга нисбатан «максимал босим» сиёсати доирасида ҳусийлар ўз ҳужум мақсадлари рўйхатига Хайфа шаҳридаги кўплаб муҳим объектларни ҳам киритмоқчи.

Абдуллоҳ Саййид

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Фридрих Мерц иккинчи уринишда Германия канцлери бўлди'ning rasmi

    Дунё 06.05.2025 21:09

    Фридрих Мерц иккинчи уринишда Германия канцлери бўлди

    У аввалроқ Украинага ҳарбий ёрдам етказиб беришни давом эттиришга ваъда берган эди.

    '"Қолишим ёки кетишимни мен ҳал қилмайман" - Қодиров'ning rasmi

    Дунё 06.05.2025 20:49

    "Қолишим ёки кетишимни мен ҳал қилмайман" - Қодиров

    Қодиров ўз истеъфосига оид сўзларига изоҳ берди.

    'Исроилда норозилик намойишлари авж олди'ning rasmi

    Дунё 06.05.2025 17:20

    Исроилда норозилик намойишлари авж олди

    Кнессет қаршисида йиғилганлар ҳукуматдан ҲАМАС ҳаракати билан гаровдагиларни озод қилиш бўйича битим тузишни талаб қилган.

    'Фридрих Мерц Германия канцлери этиб сайланиш учун етарлича овоз тўплолмади'ning rasmi

    Дунё 06.05.2025 14:22

    'Сурия президенти Францияга боради'ning rasmi

    Дунё 06.05.2025 10:47

    Сурия президенти Францияга боради

    Жорий йилнинг 5 феврал куни телефон орқали мулоқот чоғида президент Макрон суриялик ҳамкасбини яқин ҳафталарда Франсияга ташриф буюришни расман таклиф қилган эди.

    'Олаф Шольц лавозимдан кетди'ning rasmi

    Дунё 06.05.2025 08:51

    Олаф Шольц лавозимдан кетди

    Унинг ўрнини Фридрих Мерц эгаллади