АсосийДунё

Россиянинг Украинага ҳужуми ортидан олти ёшли бола ҳалок бўлди

Украинанинг Суми шаҳри Россия томонидан ракета ҳужумига учради. Ҳодиса оқибатида уч киши ҳалок бўлди, яна саккиз киши тан жароҳати олди.

'Россиянинг Украинага ҳужуми ортидан олти ёшли бола ҳалок бўлди'ning rasmi

Кеча, 6 май куни Украинанинг Суми шаҳри Россия томонидан ракета ҳужумига учради. Ҳодиса оқибатида уч киши ҳалок бўлди, яна саккиз киши тан жароҳати олди. Бу ҳақда вилоят ҳарбий маъмурияти маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳалок бўлганлар орасида 6 ёшли бола, 20 ёшли аёл ва 41 ёшли эркак бор. Яна 8 киши – тўрт нафар бола ва тўрт нафар катталар – жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган.

Вилоят ҳарбий маъмуриятининг қайд этишича, ҳужум баллистик ракета ёрдамида амалга оширилган ва нишонга фуқаролик инфратузилмаси олинган. Интернетда тарқалган кадрларда ғиштдан қурилган бино бутунлай вайрон бўлгани кўринади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ҳиндистонда вертолёт қулаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:08

    Ҳиндистонда вертолёт қулаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

    Шахсий мақсадларда фойдаланилган етти ўриндиқли вертолёт Ганготри томон йўл олган бўлган.

    'Кардиналлар биринчи уринишда янги папани сайлай олмади'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:59

    Кардиналлар биринчи уринишда янги папани сайлай олмади

    Систина ибодатхонасининг томига ўрнатилган мўридан чиқаётган қора тутун сайлаш тугалланмаганлигидан далолат беради.

    'Ҳиндистоннинг ҳужуми ортидан Покистонда 31 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:55

    Ҳиндистоннинг ҳужуми ортидан Покистонда 31 киши ҳалок бўлди

    Покистон армиясининг маълум қилишича, 57 киши яраланган.

    'Россияликлар Берлиннинг уруш тугаганига 80 йил тўлиши маросимига таклиф қилинмади'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:00

    Россияликлар Берлиннинг уруш тугаганига 80 йил тўлиши маросимига таклиф қилинмади

    Берлин шаҳрида Иккинчи жаҳон уруши тугаганига 80 йил тўлиши муносабати билан катта тадбир ўтказилган.

    'АҚШ билан Украина ўртасидаги келишув урушга қандай таъсир қилмоқда?'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:41

    АҚШ билан Украина ўртасидаги келишув урушга қандай таъсир қилмоқда?

    Евросиё геосиёсатининг сўнгги саҳифалари яна Украина устидан бурилди.

    'Трамп АҚШда 8 майни Иккинчи жаҳон урушидаги ғалаба куни деб эълон қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:28

    Трамп АҚШда 8 майни Иккинчи жаҳон урушидаги ғалаба куни деб эълон қилди

    Трампнинг айтишича, агар Америка аскарлари бўлмаганида, урушда ғалаба қозонишнинг иложи йўқ бўлган.