АсосийЖамият

Тошкентдан Лахорга учадиган рейслар бекор қилинди

Йўловчилар чипта нархини қайтариб олиш ёки жаримасиз тарзда бошқа саналарга қайта брон қилиш учун мурожаат қилишлари мумкинлиги таъкидланди.

'Тошкентдан Лахорга учадиган рейслар бекор қилинди'ning rasmi

Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги чегара ҳудудларида юзага келган беқарор вазият туфайли 8–9 май кунлари HY461/462 рейслари (Тошкент—Лахор—Тошкент йўналиши) мажбурий бекор қилинади. Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар берди.

Бекор қилинган рейс йўловчилари чипта нархини қайтариб олиш ёки жаримасиз тарзда бошқа саналарга қайта брон қилиш учун мурожаат қилишлари мумкинлиги таъкидланди.

Авиакомпания, шунингдек, Яқин Шарқ ва Осиё-Тинч океани минтақаси йўналишларида парвозлар жадвалига ўзгартиришлар киритилишини маълум қилди

Таъкидланишича, парвозлар хавфсизлигини максимал даражада таъминлаш мақсадида, шунингдек, Покистон ва Ҳиндистон чегараси яқинидаги ҳаво ҳудудидан вақтинча ўтишга қўйилган чекловлар сабабли Дели, Мумбай, Бангкок, Куала Лумпур, Пхукет каби шаҳарлар йўналишидаги рейсларнинг маршрутлари ўзгартирилади.

Шаҳарлар рўйхати янгиланиши, маршрутларга қўшимча тузатишлар киритилиши мумкинлиги қўшимча қилинган. Дастлабки маълумотларга кўра, учиш вақти 1,5 соат ва йўналишга қараб ундан ортиққа узайиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар