АсосийДунё

Turkish Airlines'нинг сабрсиз йўловчилари жаримага тортилади

Йўловчилар самолёт тўлиқ тўхтамасдан ва хавфсизлик камарларини ечиш белгилари ўчирилмасдан ўрнидан туриб юборган.

'Turkish Airlines'нинг сабрсиз йўловчилари жаримага тортилади'ning rasmi

Turkish Airlines авиакомпанияси йўловчиларини самолёт тўлиқ тўхтамасдан ўрнидан тургани учун жаримага тортади. Бу ҳақда “Haber Gazetesi” хабар берди.

Маълум қилинишича, эндиликда Туркия авиакомпанияси йўловчилари самолёт тўлиқ тўхтамасдан ва хавфсизлик камарларини ечиш белгилари ўчирилмасдан ўрнидан турса, улар маъмурий жаримага тортилиши мумкин. Ушбу чора-тадбирлар кучга кирди ва Turkish Airlines ушбу ўзгариш ҳақида борт экипажини огоҳлантирди.

Янги тартибга биноан, экипаж хайрлашув эълонидан сўнг ҳам йўловчиларни хавфсизлик камарини ечиш белгиси ўчмагунча жойларидан турмасликка огоҳлантириши лозим.

“Тижорат рейслари давомида бериладиган йўловчи эълонларига киритилган ўзгартиришлар бортда чекувчиларнинг, шунингдек, самолёт тўлиқ тўхтамасдан ва хавфсизлик камари белгилари ўчирилмасдан ўрнидан турувчиларнинг тартибни бузишининг олдини олишга қаратилган. Ушбу чораларнинг мақсади – йўловчилар орасида тартиб ва хабардорлик даражасини ошириш”, дейилади хабарда.

Turkish Airlines'га кўра, эндиликда, самолёт тўлиқ тўхташидан олдин ўрнидан турганлар, юк жавонларини очганлар ёки экипаж кўрсатмаларига зид ҳаракат қилганлар ҳам қоидабузар ҳисобланади ва уларга нисбатан маъмурий чоралар кўрилади.

Хабарга кўра, ушбу чораларни қўллашдан мақсад бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Лондонда Бош вазирнинг уйига ўт қўйилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:00

    Лондонда Бош вазирнинг уйига ўт қўйилди

    21 ёшли йигит иккита мулкни ёқиб юборишда гумонланиб ҳибсга олинди.

    'Ҳиндистон бош вазири фуқароларга мурожаат қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:35

    Ҳиндистон бош вазири фуқароларга мурожаат қилди

    Сиёсатчи мамлакат бўлажак террорчилик ҳужумига кескин жавоб қайтаришини билдирди.

    '“Веймар+” Россияни Украинага ўт очишни тўхтатишга чақирди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:09

    “Веймар+” Россияни Украинага ўт очишни тўхтатишга чақирди

    Билдирилишича, Россия Украинага 30 кун ўт очмаслиги лозим.

    'Аргентинада Олий суд ертўласидан нацистларга оид 83 қути ҳужжат топилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:21

    Аргентинада Олий суд ертўласидан нацистларга оид 83 қути ҳужжат топилди

    Ушбу топилмаларни тартибга келтириш жараёнига Буэнос-Айресдаги “Холокост”музейи мутахассислари жалб этилган.

    'Зеленский Россиянинг сиёсий манипуляциясини нейтраллаштирдими?'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:03

    Зеленский Россиянинг сиёсий манипуляциясини нейтраллаштирдими?

    Путиннинг Украинага Истанбулда бевосита музокаралар таклиф этиши Россиянинг дипломатик стратегияси сифатида баҳоланмоқда.

    'Россияда 1 июндан "Худо кўзи" номли юзни таниш тизими ишга туширилади'ning rasmi

    Дунё Бугун 06:52

    Россияда 1 июндан "Худо кўзи" номли юзни таниш тизими ишга туширилади

    Бу тизим орқали жамоат жойларидаги кузатув камералари, савдо марказларидаги рамкалар ва ҳатто хонадон домофонлари орқали фуқароларнинг юзлари аниқланади.