АсосийСиёсат

Президент Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакилини қабул қилди

Давлат раҳбари Евроиттифоқ билан амалий ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини қайд этди.

'Президент Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакилини қабул қилди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 13 май куни Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Эдуардс Стипрайсни қабул қилди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.

ЕИ махсус вакили Еврокенгаш Президенти Антониу Кошта ва Еврокомиссия Президенти Урсула фон дер Ляйеннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Жорий йил апрель ойида Самарқанд шаҳрида ўтган "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" биринчи саммитида қабул қилинган қарорларни амалга ошириш доирасида икки томонлама ва минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Инвестициявий ва молиявий-техник ҳамкорлик бўйича умумий қиймати 12 миллиард евролик аниқ лойиҳаларни тез фурсатда тайёрлаш ва илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди, шунингдек, бўлажак тадбирлар режаси кўриб чиқилди.

 

    Бошқа янгиликлар