АсосийДунё

Евроиттифоқ Сурияга қўйилган санкцияларни бекор қилди

Бу қарор Сурия ичакирисида узоқ йиллик урушдан кейин иқтисодий вазият оғирлашган бир пайтда қабул қилинди.

'Евроиттифоқ Сурияга қўйилган санкцияларни бекор қилди'ning rasmi

Евроиттифоқ Сурияга нисбатан жорий этилган иқтисодий санкцияларни расман бекор қилди. Бу ҳақда ЕИ ташқи ишлар бўйича раҳбари Кая Каллас расмий баёнот берди.

“Бугун биз Сурияга нисбатан санкцияларни олиб ташлашга қарор қилдик. Мақсадимиз – суриялик халққа ўз мамлакатини янгитдан, тинч ва инклюзив тарзда тиклашда ёрдам бериш. Евроиттифоқ 14 йилдан буён сурияликларни қўллаб келмоқда ва бу йўлдан қайтмайди”, — дейди Каллас.

Бу қарор Сурия ичкарисида узоқ йиллик урушдан кейин иқтисодий вазият оғирлашган бир пайтда қабул қилинди. Европа дипломатияси вакиллари ушбу чорани инсонпарварлик ёндашуви сифатида баҳоламоқда.

Маълумот учун, Евроиттифоқ 2011 йилдан бери Башар Асад режими ва унга алоқадор шахсларга қарши санкциялар жорий қилиб келаётган эди. Улар орасида молиявий чекловлар, савдо тақиқлари ва саёҳатга оид чекловлар мавжуд бўлган.

Янги қарор айниқса, оддий сурияликларга ёрдам беришга, гуманитар ёрдам етказиб бериш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда. Шу билан бирга, Евроиттифоқ Сурия ҳукумати томонидан инсон ҳуқуқлари бузилишига йўл қўйилмаслиги кераклигини яна бир бор таъкидлади.

    Бошқа янгиликлар