АсосийЖамият

Бугун ҳарорат 38 даражагача кўтарилади

24 май кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

'Бугун ҳарорат 38 даражагача кўтарилади'ning rasmi

Ўзгидрометнинг хабар беришича, 24 май куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 17-19 даража илиқ, кундузи 31-33 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.  

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 18-23 даража илиқ, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.  

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.  

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон суверен кредит рейтингида "барқарор"дан "ижобий" даражага яхшиланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:30

    Ўзбекистон суверен кредит рейтингида "барқарор"дан "ижобий" даражага яхшиланди

    Бундай баҳо танланган йўл тўғрилигини кўрсатади — Саида Мирзиёева.

    'Самарқандда шер боласини яширган фуқаро қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:29

    Самарқандда шер боласини яширган фуқаро қўлга тушди

    Ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун тегишли ҳужжатлар вилоят прокуратураси томонидан ўрганилмоқда.

    'Водийда ер қимирлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:34

    Водийда ер қимирлади

    Қирғизистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда сезилди.

    '"Мустақил ҳаёт сари илк қадамларингиз қутлуғ бўлсин!"'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:41

    "Мустақил ҳаёт сари илк қадамларингиз қутлуғ бўлсин!"

    Президент мактаб битирувчиларига табрик йўллади.

    'Сирдарёда каналда чўкаётган фуқаро қутқарилди'ning rasmi

    Жамият 23.05.2025 20:05

    Сирдарёда каналда чўкаётган фуқаро қутқарилди

    Рейд тадбирларини олиб бораётган ФВБ ходимлари фуқаронинг чўкиб кетаётганини кўриб қолган.

    'Хоразмда металлоломга топширилган снаряд портлаб кетгани айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият 23.05.2025 19:49

    Хоразмда металлоломга топширилган снаряд портлаб кетгани айтилмоқда

    Ҳолат бўйича Мудофаа вазирлиги маълумот берди.