Бугун, 29 май эрталаб Жанубий Корея ҳарбий-денгиз кучларининг патрул самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда “Yonhap” агентлиги хабар берди.
Фавқулодда ҳолат мамлакат жануби-шарқида, Япон денгизи соҳилида жойлашган Похан шаҳрида содир бўлди. Ҳодиса гувоҳларининг айтишича, “тоғ ёнбағирларидан тутун кўриниб турарди”. Фавқулодда ҳолат сабаблари ҳозирча аниқланмаган.
Агентлик маълумотларига кўра, самолёт тоққа қулаган. Бортда тўрт киши бўлган. Жанубий Корея ҳарбий-денгиз кучларининг P-3 Orion патрул самолёти қулаган жойда уч кишининг жасади топилган.