АсосийЖамият

Тошкент вилоятида ЙПХ инспектори тўхтатган машинада гиёҳванд модда борлиги аниқланди

Ҳайдовчи светофорнинг қизил чироғида тўхтамай ҳаракатлангани сабаб инспектор машинани тўхтатган.

'Тошкент вилоятида ЙПХ инспектори тўхтатган машинада гиёҳванд модда борлиги аниқланди'ning rasmi

Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида ЙПХ инспектори томонидан тўхтатилган транспорт воситасида гиёҳванд модда борлиги аниқланди.

Қайд этилишича, шу йилнинг 29 май куни Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳрида хизматга жалб қилинган ЙПХ инспектори томонидан светофорнинг тақиқловчи ишорасига амал қилмасдан ҳаракатланган ҳайдовчи 1984 йилда туғилган Р.У бошқарувидаги “Tracker” русумли транспорт воситаси тўхтатиб текширилганда у ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилганлиги маълум бўлган.

Шунингдек, ҳайдовчи ва транспорт воситаси холислар иштирокида кўздан кечирилган. Кўрик вақтида ҳайдовчининг олдидан рангсиз полиэтилен селлофанга ўралган, ўткир ҳидли, яшил рангли “Наша” номли гиёҳванд воситасига ўхшаш модда борлиги аниқланди.

Дастлабки суриштирувларга кўра, ушбу модданинг соф оғирлиги 47, 26 граммни ташкил этган.

Фуқаро ва ашёвий далиллар Оҳангарон шаҳар ИИБга топширилди.

    Бошқа янгиликлар