АсосийДунё

TikTok “озғинликни тарғиб қилувчи” видеоларни блоклади

Компания бу қарорни ёш фойдаланувчиларнинг соғлиғи ва руҳий ҳолатини ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилган.

'TikTok “озғинликни тарғиб қилувчи” видеоларни блоклади'ning rasmi

TikTok ижтимоий тармоғи “#СкиннйТок” хештегини бутун дунё бўйлаб блоклади.

Компания бу қарорни ёш фойдаланувчиларнинг соғлиғи ва руҳий ҳолатини ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилган.

Франция ҳукумати ва Европа Иттифоқи вакиллари ТикТокъдан бу борада аниқ чоралар кўришни талаб қилган эди.

Сўнгги ойларда “#СкиннйТок” хештеги остида озғинликни тарғиб қилувчи, зарарли парҳез ва турмуш тарзини тарғиб этувчи видеолар сони ортгани кузатилган.

Энди ушбу хештегни излаган фойдаланувчилар ТикТокнинг руҳий саломатлик бўйича ёрдам саҳифасига йўналтирилади.

Франциянинг рақамли ишлари бўйича вазири Клара Шаппаз бу қарорни “катта ютуқ” деб атади. У икки ой давомида TikTok вакиллари билан мулоқот олиб бориб, хавфли контентга қарши курашишни талаб қилган.

TikTok эса бу ҳаракатларни ўзининг хавфсизлик сиёсатини такомиллаштириш ва ёшларни ҳимоя қилиш доирасида амалга ошираётганини билдирди.

    Бошқа янгиликлар