АсосийЖамият

Самарқандда 19 нафар ҳоким ёрдамчиси жиноий жавобгарликка тортилди

Вилоятда 2024 йилнинг биринчи чорагида 3,3 мингдан ортиқ сохта ҳисобот қайд этилган.

'Самарқандда 19 нафар ҳоким ёрдамчиси жиноий жавобгарликка тортилди'ning rasmi

Самарқандда 19 нафар ҳоким ёрдамчиси жиноий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Вилоятида ўтказилган ҳудудий коррупцияга қарши курашиш кенгаши йиғилишида маълум қилинишича, камбағалликни қисқартириш ва бандлик соҳасидаги дастурлардан фойдаланиш жараёнида қонунбузарлик ҳолатлари аниқланган. 2024 йилнинг биринчи чорагида 3,3 мингдан ортиқ сохта ҳисобот қайд этилган бўлиб, натижада 19 нафар ҳоким ёрдамчиси жиноий жавобгарликка тортилди.

Шунингдек, 3 миллиард сўмлик субсидия ва кредит маблағлари талон-торож қилингани, 12 нафар бандлик идораси ходими ва 25 нафар ҳоким ёрдамчисининг тадбиркорлик фаолияти билан ноқонуний шуғуллангани маълум қилинди. Вилоят раҳбарияти коррупция ҳолатларига чек қўйиш ва қонунбузарларга нисбатан жазо муқаррарлигини таъминлаш бўйича аниқ вазифалар белгилади.

    Бошқа янгиликлар