АсосийДунё

Германиядан Афғонистонга иккинчи депортация рейси жўнаб кетди

Депортация қилинган шахсларнинг Афғонистонда ҳаёти хавф остида қолиши мумкин.

'Германиядан Афғонистонга иккинчи депортация рейси жўнаб кетди'ning rasmi

Германиядан Афғонистонга иккинчи депортация рейси жўнаб кетди. Бу ҳақда Германия ички ишлар вазири Александр Добриндт АRD телеканалига маълум қилди.

Маълум қилинишича, бортида 81 нафар Афғонистон фуқароси бўлган самолёт Лейпциг аеропортидан ҳавога кўтарилди. Добриндтнинг сўзларига кўра, бу одамлар “жиноятлар учун судланган” ва “мажбурий депортация қилиниши керак”.

Добриндт Кобулга парвозни амалга оширишда Германиянинг “стратегик ҳамкорлари”, хусусан, Қатар иштирок этганини маълум қилди.

Бу 2024 йил августдан бери биринчи ва Афғонистонда “Толибон” ҳаракати ҳокимият тепасига келган 2021 йилнинг ёзидан кейинги иккинчи депортация парвози бўлди.

Германия 2024 йил 30 августда 28 нафар афғонистонликни ватанига депортация қилганди. Улар Германияда судланган жиноятчилар эди. Парвоз олдидан уларнинг ҳар бири 1000 евродан олган.

Ўшанда “Толибон” вакили Германиядан депортация қилинган жиноятчилар уларнинг оилалари ҳеч қандай жиноий ҳуқуқбузарлик қилмасликлари ҳақида ёзма кафолат берганидан кейин қўйиб юборилганини айтганди.

Бу қарор инсон ҳуқуқлари ташкилотлари томонидан танқид остига олинмоқда. Уларнинг таъкидлашича, депортация қилинган шахслар Афғонистонда ҳуқуқларининг бузилиши, қийноқлар ва қатағонларга дуч келиш хавфи остида қолиши мумкин.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ҳар 10 дақиқада бир аёл яқинлари томонидан ўлдирилади'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:49

    Ҳар 10 дақиқада бир аёл яқинлари томонидан ўлдирилади

    БМТ маълумотига кўра, ўтган йили дунё бўйлаб 83 минг аёл ва қиз қасддан ўлдирилган.

    'Бугун қандай об-ҳаво кузатилиши айтилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:47

    Бугун қандай об-ҳаво кузатилиши айтилди

    “Ўзгидромет” 26 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

    'Австралия сенатори бурқа билан боғлиқ можаро сабаб лавозимидан четлатилди'ning rasmi

    Дунё 25.11.2025 17:36

    Австралия сенатори бурқа билан боғлиқ можаро сабаб лавозимидан четлатилди

    Унинг ҳаракати ижтимоий муҳокамалар ва танқидларга сабаб бўлди.

    'Тошкентда атмосферани ифлослаётган 18 та объектнинг фаолияти тўхтатилди'ning rasmi

    Дунё 25.11.2025 16:24

    Тошкентда атмосферани ифлослаётган 18 та объектнинг фаолияти тўхтатилди

    Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ўтказилган рейдлар давомида қонунбузарликка йўл қўйган 18 та объект 10 кунга ёпилганини маълум қилди.

    'Тинчликдан бери Исроил ҳар куни Ғазода 2 болани ўлдирмоқда'ning rasmi

    Дунё 25.11.2025 15:44

    Тинчликдан бери Исроил ҳар куни Ғазода 2 болани ўлдирмоқда

    БМТдаги Фаластиннинг доимий вакили Рияд Мансур Хавфсизлик Кенгаши мажлисида Исроилнинг ўт очишни тўхтатиш режимига риоя қилмаётгани ҳақида кескин баёнот берди.

    'Трампнинг Украина бўйича тинчлик режаси қисқартирилди'ning rasmi

    Дунё 25.11.2025 09:59

    Трампнинг Украина бўйича тинчлик режаси қисқартирилди

    Хўш, ундан қайси бандлар чиқариб ташланди?