АсосийДунё

Рафиқам Путинни яхши кўради — Трамп

Америка президенти турмуш ўртоғининг Путинга нисбатан муносабати ҳақида гапирди.

'Рафиқам Путинни яхши кўради — Трамп'ning rasmi

АҚШ президенти Доналд Трамп Неw Ёрк Пост газетасига берган интервюсида Россия ва Украина ўртасидаги можаро бўйича унинг позитсиясига рафиқаси Мелания кучли таъсир кўрсатганини айтди. Бу ҳақда Замон.уз маълум қилди.

“Биз Путинни яхши биламиз ва Мелания ҳам унга нисбатан ижобий муносабатда. Одамлар билан тил топишиш керак”, — деган Трамп.

Унинг қўшимча қилишича, Мелания жуда ақлли ва бетараф аёл бўлиб, давлат раҳбари сиёсатига таъсир қилади.

Аввалроқ Трамп биринчи хонимнинг Украина масаласида нейтрал позисиясини қайд этган эди.

Унинг сўзларига кўра, Мелания қон тўкилиши ва одамларнинг қурбон бўлишига чек қўйиш тарафдори. Шу билан бирга, баъзи нашрлар Трампнинг рафиқаси президентнинг Россия билан муносабатлардаги стратегиясини ўзгартириш қарорига таъсир қилган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатди.

    Бошқа янгиликлар