Австриялик миллиардер ва BASF кимё концерни меросхўри Марлен Энгелхорн Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдами билан боришни режалаштираётганини эълон қилди. У бу ҳақда ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилган.
Энгелхорн аввалроқ мерос қилиб олган 25 миллион еврони жамият фойдасига тақсимлагани билан танилган. Энди эса у Ғазодаги вазиятга эътибор қаратмоқда: “Мен геноцид, апартеид ва ноқонуний босиб олишга қаршиман. Эркин Фаластин тарафдориман”, — дейди у.
Июнда худди шундай ҳаракат билан Грета Тунберг ҳам Ғазога йўл олган, аммо унинг “Эркинлик флотилияси” кемаси Исроил томонидан тўхтатилган эди.