АсосийБу қизиқ

Энди ChatGPT “жуфтидан ажралиш керакми” деган саволларга жавоб бермайди

OpenAI ChatGPT хулқ-атвор моделини янгилаганини эълон қилди.

'Энди ChatGPT “жуфтидан ажралиш керакми” деган саволларга жавоб бермайди'ning rasmi

Open AI нозик мавзуларда фойдаланувчилар билан мулоқот қилишда масъулиятни оширишга қаратилган ChatGPT хулқ-атвор моделининг янгиланишини эълон қилди. Энди чат-бот “жуфтидан ажралиш керакми” каби шахсий ёки ҳиссий сўровларга тўғридан-тўғри маслаҳат бермайди. Бу ҳақда Business Insider хабар берди.

Маълум қилинишича, бундан буён тизим ажралиш бўйича маслаҳатлар ўрнига вазиятни турли томондан кўриб чиқишни таклиф этади, йўналтирувчи саволлар беради ва шахсий фикрни шакллантиришга кўмаклашади.

Компаниянинг таъкидлашича, ўзгаришларнинг мақсади мураккаб ҳаётий вазиятларда ЧатГПТънинг фойдалилигини ошириш. OpenAI аввалги янгиланиш давомида модель ҳаддан ташқари келишувчан бўлиб қолганини тан олган. Бу хатти-ҳаракатлар энди тузатилган.

Бундан ташқари, узоқ давом этадиган суҳбатларда ChatGPT фойдаланувчига танаффус қилиш кераклигини эслатиб туришни бошлайди. Бундай тавсияларни бериш усули иложи борича табиий бўлиши ва безовталикка сабаб бўлмаслиги учун такомиллаштирилади.

    Бошқа янгиликлар