АсосийДунё

Украиналиклар орасида Зеленскийга бўлган ишонч пасаймоқда

Президент Владимир Зеленскийга ишонувчилар сони 58 фоизни ташкил қилмоқда. Бу кўрсаткич май ойида 65 фоиз бўлган.

'Украиналиклар орасида Зеленскийга бўлган ишонч пасаймоқда'ning rasmi

Киев халқаро социология институти (KXSI) томонидан 23 июлдан 4 августгача ўтказилган сўровномага кўра, украиналикларнинг 58 фоизи президент Владимир Зеленскийга ишонишини билдирган. 35 фоиз ишонмаслигини айтган, 7 фоиз эса жавоб беришга қийналган.

Бу аввалги сўров натижаларига нисбатан пасайишдир. 15 майдан 3 июнгача ўтказилган олдинги сўровда Зеленскийга ишонч 65 фоиз, ишончсизлик эса 30 фоиз бўлган.

Таҳлилчилар фикрича, ишончнинг пасайишига Украинада коррупцияга қарши кураш муҳим омил бўлган. Сўров иштирокчиларининг 21 фоизи айнан коррупцияни асосий сабаб деб кўрсатган.

Яна 20 фоиз фуқаролар уруш билан боғлиқ муаммоларни, 10 фоиз эса президент атрофидаги жамоанинг фаолиятини салбий баҳолаган.

Шунингдек, 9 фоиз респондент Зеленскийга етарли сиёсий тажриба етишмаслигини айтган, яна 9 фоизи эса у сайловолди ваъдаларини бажармаган деб ҳисоблайди.

Қайд этиш жоизки, сўровнома Украина парламенти коррупцияга қарши тузилмалар — NABU ва SAP мустақиллигини чекловчи қонунни қабул қилганидан кейин бошланган.

Кейинги куни Зеленский парламентга бу тузилмалар мустақиллигини таъминлашга доир бошқа қонун лойиҳасини тақдим этган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Германия авиакомпанияси ёнилғи нархлари туфайли минглаб рейсларини бекор қилди'ning rasmi

    Дунё 22.04.2026 14:39

    Германия авиакомпанияси ёнилғи нархлари туфайли минглаб рейсларини бекор қилди

    Яқин Шарқдаги можаро фонида яна бир қатор авиакомпанияларда рейслар қисқартирилиб, авиачипталар нархи оширилди.

    'Лос-Анжелесда кичик самолёт электр симларига урилиб қулади'ning rasmi

    Дунё 22.04.2026 09:04

    Лос-Анжелесда кичик самолёт электр симларига урилиб қулади

    Кеча, 21 апрель куни АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида кичик самолёт парвоз пайтида электр узатиш симларига урилиб, қулаган.

    'Исроил бош вазири Венгрияга борса ҳибсга олинади'ning rasmi

    Дунё 21.04.2026 11:10

    Исроил бош вазири Венгрияга борса ҳибсга олинади

    Венгрия Халқаро жиноий суд аъзоси сифатида қидирувдаги шахс мамлакат ҳудудига кирса, уни қўлга олиши мумкин.

    'Россия армиясида 13 мингга яқин марказий осиёлик борми?'ning rasmi

    Дунё 21.04.2026 09:50

    Россия армиясида 13 мингга яқин марказий осиёлик борми?

    Украина томонига кўра, марказий осиёликлар асосан пиёда қўшин сифатида, энг хавфли йўналишларга юборилмоқда.

    'Ғазо инфратузилмаси бўйича музокара ўтказилди'ning rasmi

    Дунё 21.04.2026 08:42

    Ғазо инфратузилмаси бўйича музокара ўтказилди

    DP World ва Дональд Трамп билан боғлиқ “Тинчлик Кенгаши” вакиллари Ғазо секторида таъминот занжири ва инфратузилма лойиҳаларини бошқариш бўйича музокаралар ўтказди.

    'Афғонистонда уй-жой қурилишига оид янги тартиб жорий этилди'ning rasmi

    Дунё 21.04.2026 07:03

    Афғонистонда уй-жой қурилишига оид янги тартиб жорий этилди

    Эндиликда аҳоли уй қуришдан олдин маҳаллий масжид имомлари ва жамоат вакилларидан рухсат олиши белгиланган.