АсосийЖамият

ТДТУ: “Талабалар мажбуран ҳарбий ҳудудга юборилаётгани ҳақидаги хабар асоссиз”

Тошкент давлат тиббиёт университети ижтимоий тармоқларда тарқалган “талабалар мажбуран ҳарбий ҳаракатлар ҳудудига юборилмоқда” деган хабарни рад этди.

'ТДТУ: “Талабалар мажбуран ҳарбий ҳудудга юборилаётгани ҳақидаги хабар асоссиз”'ning rasmi

Университет маълумотига кўра, тилга олинаётган талабалар қўшма таълим дастури бўйича Россиянинг Нижний Новгород шаҳридаги Приволжск тиббиёт тадқиқот университетида ўқишни давом эттиради. Бу ҳудудда ҳарбий ҳолат эълон қилинмаган.

ТДТУ раҳбарияти ПИМУ билан алоҳида ётоқхона ажратиш, ҳужжатларни расмийлаштиришда ёрдам бериш ва талабаларни қўллаб-қувватлаш бўйича келишувга эришган.

Олий таълим муассасаси ёлғон ахборот тарқатаётган шахслар фактларни бузиб, жамоатчиликни чалғитишга уринганини таъкидлади ҳамда ОАВ ва фуқароларни фақат расмий манбаларга таянишга чақирди.

    Бошқа янгиликлар