Тадқиқиотчилар, TikTok ва Инстаграмдаги қисқа видеоларга ҳаддан ортиқ берилиб кетиш миянинг ишлашини ҳам салбий томонга ўзгартиришини аниқлади. Бу ҳақда “NeuroImage” журналида эълон қилинди.
Билдирилишича, қисқа видеоларни фаол томоша қиладиган инсонларда миянинг “мукофот” тизими – спиртли ичимлик истеъмолида ёки қимор ўйинларида фаоллашадиган нейрон занжирлар кучаяди. Яъни, мия “дофаминга ҳаддан ташқари тўйинтирилади” ва оддий завқ манбаларига ёмонроқ жавоб қайтара бошлайди.
Оқибақтда, бу қарамликни келтириб чиқаради ва қондирилиш учун тобора кучлироқ стимул керак бўлади.Миянинг қарор қабул қилиш ва диққат марказлашувига жавобгар префронтал қобиғи зарар кўради.
Нейробиологларнинг айтишича, бу каби ўзгаришлар спиртли ичимликларни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш ортидан кузатиладиган когнитив бузилишларга ўхшайди.
Тадқиқотчилар кечаси TikTok ёки Реэлс томоша қилиш хавфига алоҳида эътибор қаратмоқда. Экраннинг ёрқин нури ва ҳиссий жиҳатдан кучли контент сиркадий ритмини (инсон организмидаги 24 соатлик биологик вақт) бузади, мелатонин ишлаб чиқилишини секинлаштиради ва организмни уйқу босқичига ўтишига халақит беради.