Бугун, 22 август куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.
Давлат раҳбари "Аваза" миллий туризм зонасида бўлиб ўтадиган "Озарбайжон – Туркманистон – Ўзбекистон" форматидаги саммит тадбирларида иштирок этади.
Ўзбекистон етакчиси саммит доирасида икки томонлама музокаралар ҳам ўтказади.