АсосийЖамият

17 ёшли йигит каналга тушиб, ҳалок бўлди

У сувга тушиб кетган кепкасини олиш учун сакраган, бироқ ортга чиқа олмаган.

'17 ёшли йигит каналга тушиб, ҳалок бўлди'ning rasmi

22 август куни Seoul Mun ҳудудидан оқиб ўтувчи "Бўрижар" каналида 17 ёшли йигит чўкиб кетди.

Бош прокуратура  хабарига кўра, у кепкасини олиш мақсадида каналга сакраган, бироқ сувдан чиқишга кучи етмаган.

Гувоҳларнинг айтишича, унинг дўсти ҳам ёрдам беришга уриниб, зўрға қирғоққа чиққан. Ҳозирда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари қидирув ишларини олиб бормоқда.

    Бошқа янгиликлар