АсосийЖамият

Навоий вилояти бош имом-хатиби ўзгарди

Темуржон домла Атоев Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Навоий вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби лавозимига тайинланди.

'Навоий вилояти бош имом-хатиби ўзгарди'ning rasmi

Тайинловга қадар у Навоий вилояти бош имом-хатиби ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Темуржон домла Атоев Тошкент шаҳридаги “Кўкалдош” мадрасаси ва Миср Араб Республикасидаги ал-Азҳар университетида таҳсил олган. Меҳнат фаолияти давомида Навоий вилояти Нурота тумани “Чил устун” жоме масжиди имом ноиби, вилоят бош имом-хатиби ўринбосари вазифаларида меҳнат қилган.

Навоий вилояти бош имом-хатиби Тоир домла Рўзиев бошқа вазифага ўтаётгани сабабли лавозимидан озод этилди.

    Бошқа янгиликлар