АсосийЖамият

Қашқадарёда маймунчечак сабаб чорва моллари нобуд бўлди

Мутахассисларнинг айтишича, касаллик асосан тоғли ҳудудларда кузатилган бўлиб, ҳашорат чақиши ва ташувчанлиги ортидан кўпайган.

'Қашқадарёда маймунчечак сабаб чорва моллари нобуд бўлди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида чорва моллари орасида маймунчечак тарқалгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан “Замон” информацион дастурида маълумот берди.

Билдирилишича, ушбу касаллик ортидан вилоятда чорва, асосан йирик шохли моллар нобуд бўлиб, уларнинг эгалари бундан иқтисодий зарар кўрганини билдиришган.

“Маймунчечакми дейишди-да, бошида лўнда-лўнда без бўлар экан. 76 ёшга кириб, бундай касалликни кўрганим йўқ эди”, — деган фуқаролардан бири.

Халқ тилида маймунчечак номини олган ушбу касаллик билан курашишга уринаётган қорамол эгалари даво топа олмаётганларини, уринишлар доим ҳам ижобий натижа бермаётгани ҳамда мутахассислардан шу пайтгача зарур тавсиялар берилмаётганини билдиришган

Шаҳрисабз тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими мутахассислари эса туманда вазият барқарор экани ва чорванинг мазкур касаллик билан касалланганлик даражаси хусусидаги маълумотлар қайд этилмаганини таъкидлаган.

“Халқ тилида маймунчечак деб аталадиган касаллик аслида нодулар дерматит касаллиги ҳисобланади. Ҳозирги кунда халқимизга шуни айтишимиз керак-ки, ҳеч қандай ваҳима қиладиган ҳолати йўқ. Вакциналаримиз мавжуд, вилоятимиз бўйича вакцинация қилиш ишларини 90 фоизга эришганмиз. Вилоятимиздаги мавжуд 1 млн 700 мингдан ортиқ моллар учун захирамиз яратиб қўйилган”, деган вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси бўлим бошлиғи Содиқжон Мамадиёров.

Мутахассис асосан тоғли ҳудудларда кузатилган мазкур касаллик зарарли ҳашаротларнинг чақиши ва ташувчанлиги ортидан кўпайганини ҳамда уни узоғи билан 7 кунда даволаш мумкинлигини, одамларга юқиш ҳолати эса мавжуд эмаслигини айтган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси яна огоҳлантириш билан чиқди'ning rasmi

    Жамият 01.03.2026 15:01

    Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси яна огоҳлантириш билан чиқди

    Исроилдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилмоқда.

    'Бахтиёр Саидов 3 та давлатнинг ташқи ишлар вазирларига телефон қилди'ning rasmi

    Жамият 01.03.2026 14:14

    Бахтиёр Саидов 3 та давлатнинг ташқи ишлар вазирларига телефон қилди

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Қувайт, Ўммон ва Иордания ташқи ишлар вазирлари билан Яқин шарқда юзага келган вазият юзасидан телефон орқали мулоқот қилди.

    'Умра сафарлари вақтинча кечиктирилади'ning rasmi

    Жамият 01.03.2026 13:42

    Умра сафарлари вақтинча кечиктирилади

    Хусусан, 2026 йил 2 март куни режалаштирилган Тошкент-Жидда рейси ҳам маълум муддатга қолдирилди.

    'Ўзбекистонда 22 та наркожиноий гуруҳ фош этилди'ning rasmi

    Жамият 01.03.2026 11:17

    Ўзбекистонда 22 та наркожиноий гуруҳ фош этилди

    2026 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, наркотикларни ўтказиш ва тарқатиш билан шуғулланувчи 22 та уюшган гуруҳ фаолияти тўхтатилди.

    'Газ нархи оширилмади'ning rasmi

    Жамият 01.03.2026 10:57

    Газ нархи оширилмади

    Қиш мавсумида белгиланган ижтимоий меъёр ўзгарди.

    'Ўқитувчилардан пул йиғиш топшириғини берган “зам” ҳоким ишдан олинди'ning rasmi

    Жамият 01.03.2026 07:12

    Ўқитувчилардан пул йиғиш топшириғини берган “зам” ҳоким ишдан олинди

    Аввалроқ, Сурзондарёда ўқитувчилардан мажбуран пул йиғилаётгани ҳақида хабар берган эдик.