АсосийЖамият

Ўзбекистонга келаётган хорижликлар сони кескин ошди

Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 49 фоизга кўп чет эллик туристик мақсадларда ташриф буюрган.

'Ўзбекистонга келаётган хорижликлар сони кескин ошди'ning rasmi

2025 йилнинг 7 ойида Ўзбекистонга 6,3 млн нафар чет эллик туристик мақсадларда келган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 49 фоизга кўп. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Маълум қилинишича, мазкур даврда Ўзбекистонга келаётган афғонистонликлар сони 93 баробарга, хитойликлар сони 2,9 баробарга, туркманистонликлар сони 2,5 баробарга ошган. МДҲ мамлакатларини ҳисобга олмаганда, энг кўп сайёҳ Афғонистондан келяпти. Ҳар бир хорижий туристга ўртача 403 долларлик хизмат кўрсатилган.

Жорий йилнинг дастлабки 7 ойида Ўзбекистонга ташриф буюрган чет эл фуқаролари мамлакатлар кесимида қуйидагича:

Қирғизистон – 1,84 млн нафар (ўтган йилнинг мос даврида 1,2 млн нафар);

Қозоғистон – 1,46 млн нафар (845,8 минг нафар);

Тожикистон – 1,44 млн нафар (1,2 млн нафар);

Россия – 536,8 минг нафар (442,1 минг нафар);

Афғонистон – 267,5 минг нафар (2883 нафар);

Туркманистон – 208,8 минг нафар (83,7 минг нафар);

Хитой – 103,1 минг нафар (35,5 минг нафар);

Туркия – 96,5 минг нафар (62 минг нафар);

Ҳиндистон – 38 минг нафар (33,3 минг нафар);

Жанубий Корея – 25 минг нафар (23,9 минг нафар);

бошқа давлатлар – 289 минг нафар (231 минг нафар).

Умумий ташриф буюрувчиларнинг 5,2 млн нафари ёки 82,5 фоизи қўшни давлат фуқаролари ҳиссасига тўғри келган.

    Бошқа янгиликлар