АсосийЖамият

Хоразмда Cobalt скутерни уриб юборди

Скутер ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлди.

'Хоразмда Cobalt скутерни уриб юборди'ning rasmi

Хоразм вилоятининг Урганч туманида Cobalt автомобили ва скутер иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси бир инсон ҳаётига зомин бўлди.

Вилоят ИИБ берган маълумотга кўра, воқеа 23 сентябрь куни Д-218 автомобиль йўлининг 8-километрида содир бўлган. 20 ёшли ҳайдовчи Cobalt машинасида ҳаракатланаётиб, йўлни ўнгдан чапга кесиб ўтаётган скутерни уриб юборган. Оқибатда скутер ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ҳолат юзасидан Урганч тумани ИИБ тергов бўлими томонидан дастлабки тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, 1 октябрдан бошлаб мопед ва скутерларни бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси талаб қилинади.

Шу боис, йўллардаги хавфсизлик ва ҳуқуқий тартибни таъминлаш учун барча ҳайдовчилар белгиланган қоидаларга риоя қилиши зарур.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 21:09

    Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди

    Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди Шаҳзод Рисматовга ҳукм ўқиди.

    'Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 19:31

    Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди

    “Ўзгидромет” ҳолат бўйича амалга оширилаётган мониторинг натижаларини эълон қилди.

    'Долларнинг расмий курси кўтарилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 16:27

    Долларнинг расмий курси кўтарилди

    Марказий банк 24 ноябрь куни учун белгиланган янги валюта курсларини эълон қилинди.

    'Тошкентнинг ифлосланган ҳавосини тозалаш бошланди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 15:41

    Тошкентнинг ифлосланган ҳавосини тозалаш бошланди

    Ҳаводаги PM2.5 ва PM10 миқдори ошган шароитда йўлларни намлаш шаҳардаги иккиламчи чангланишни қисқа вақтда камайтирувчи энг тезкор чоралардан бири ҳисобланади.

    'Ўзбекистонда туризм учун янги имтиёз ва субсидиялар жорий этилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 13:18

    Ўзбекистонда туризм учун янги имтиёз ва субсидиялар жорий этилди

    Туристлар оқимини кўпайтириш, хизматлар сифатини ошириш ва инвестицияларни рағбатлантиришни кўзда тутади.