АсосийЖамият

Санкт-Петербургда 5 нафар ўзбекистонлик оммавий муштлашувда гумонланиб ҳибсга олинди

Муштлашув сотувчи аёл билан боғлиқ можаро ортидан бошланган.

'Санкт-Петербургда 5 нафар ўзбекистонлик оммавий муштлашувда гумонланиб ҳибсга олинди'ning rasmi

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида 22 ёшдан 40 ёшгача бўлган 5 нафар Ўзбекистон фуқароси оммавий муштлашув иштирокчиси сифатида қўлга олинди. Муштлашув 20 сентябрь куни тунги вақтда Греческий турар-жой ҳудудидаги дўконда бошланган.

Дастлабки маълумотларга кўра, жанжал миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонлик аёл сотувчи билан боғлиқ муаммо ортидан юзага келган. Жабрланувчи ҳам Ўзбекистон фуқароси бўлиб, у калтаклангани сабабли шифокорларга мурожаат қилган.

Воқеага оид видеолавҳа ижтимоий тармоқларда тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган. Ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар