АсосийЖамият

Ўзбекистон тажрибаси “The Lancet”да эътироф этилди

Дунёдаги нуфузли тиббиёт журналларидан бири —”The Lancet” сўнгги мақоласида Ўзбекистондаги ислоҳотларни намуна сифатида қайд этди.

'Ўзбекистон тажрибаси “The Lancet”да эътироф этилди'ning rasmi

Журналда болалар саратони ва қон касалликлари бўйича кам ва ўрта даромадли давлатларда тенгсизлик катта хавф туғдираётгани таъкидланди.

Мақолада саратонга чалинган болаларнинг 30 фоиздан кам қисми омон қолиши, ўроқсимон ҳужайрали анемия билан оғриган гўдакларнинг эса ярми беш ёшга етмасдан вафот этиши қайд этилган.

Шу шароитда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ишлар эътироф этилди:

• Президент фармони билан болалар саратонига қарши миллий стратегия қабул қилинди;
• Тошкентдаги Халқаро академик марказ минтақавий инновациялар марказига айланмоқда;

• ягона ёндашув асосида даволаш ва кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди.

    Бошқа янгиликлар