АсосийЖамият

Самарқандда фуқароларни Мексика орқали АҚШга юборишни ваъда қилган шахс қўлга тушди

У 3 нафар фуқарони АҚШга юборишни ваъда бериб, уларнинг ҳар биридан 32 минг доллардан талаб қилган.

'Самарқандда фуқароларни Мексика орқали АҚШга юборишни ваъда қилган шахс қўлга тушди'ning rasmi

Самарқанд шаҳрида фаолият юритувчи сайёҳлик фирма раҳбари Самарқанд шаҳри ва Ургут туманида яшовчи 3 нафар фуқаронинг ишончига кириб, зарур бўлган ҳужжатларни расмийлаштирган ҳолда, уларни Мексика давлати орқали Америка Қўшма Штатларига юбориш эвазига ҳар биридан 32 минг АҚШ долларидан, жами 96 минг АҚШ доллари талаб қилади. Бу ҳақда ДХХ ахборот хизмати хабар берди. 

Хабарга кўра, Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда сайёҳлик фирма раҳбари олдиндан 15 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланган.

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар