АсосийЖамият

Сурхондарёда Damas ҳайдовчиси 3 кишини уриб юборди

Ҳодисага ҳаракат вақтида рулда юзага келган носозлик сабаб бўлган.

'Сурхондарёда Damas ҳайдовчиси 3 кишини уриб юборди'ning rasmi

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида Дамас носозлик сабаб бир неча пиёдани уриб кетди. Вилоят ЙҲХБ ҳолат юзасидан маълумот берди. 

Унга кўра, ҳолат 22-сентябр куни соат 14:00 ларда Шўрчи тумани “Наврўз” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4К 592 автомобил йўлининг 2-километрида содир бўлган. 1998 йилда туғилган ҳайдовчи Дамасда ҳаракат вақтида рул бошқарув қурилмасида носозлик юзага келган.

Оқибатда қарама-қарши бўлакка чиқиб кетиб, йўлни тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан кесиб ўтаётган 3 нафар пиёдани туртиб юборган. Оқибатда пиёдалар олган тан жароҳатлари сабабли туман тиббиёт бирлашмасига етказилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Шўрчи тумани ИИБ томонидан йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида олган тан жароҳатининг оғирлик даражасини, ҳамда транспорт воситасининг техник ҳолатини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий ва техник экспертиза тайинланиб, терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар