Мураджон Аҳмадалиeв, Исроил Мадримов ва Баҳодир Жалолов устозларига ҳурмат рамзи сифатида машина совға қилди. Қиличев 2022 йилдан буён миллий терма жамоани бошқариб келмоқда.
Унинг қўл остида Ўзбекистон боксчилари 2023-йилги жаҳон чемпионати, 2024-йилги жаҳон кубоги ҳамда Париж Олимпиадасида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаган. Олимпиадада эса бешта олтин медаль билан тарихий натижа қайд этилди.
2024 йилда Осиё бокс конфедерацияси Тўлқин Қиличевни “Йилнинг энг яхши мураббийи” деб эътироф этган. У кўплаб машҳур боксчилар — Аҳмадалиeв, Мадримов, Жалолов, Абдураимов ва Абдуқаҳҳоровларнинг устозидир.