АсосийЖамият

Исмоил Жўрабеков 94 ёшида вафот этди

Мустақилликнинг илк йилларида қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида юқори лавозимларда фаолият юритган мутахассис 28 сентябрь куни оламдан ўтди.

'Исмоил Жўрабеков 94 ёшида вафот этди'ning rasmi

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ирригатор, аграр ва сув хўжалиги соҳасида кўп йиллик меҳнати билан танилган Исмоил Жўрабеков 94 ёшида вафот этди. У 1931 йил 12 сентябрда Самарқанд вилоятида туғилган.

Исмоил Жўрабеков 1990-йиллар ва 2000-йиллар бошида мамлакат аграр секторида етакчи лавозимларда ишлаган. Жумладан, у 1994–1998 йилларда бош вазир ўринбосари – қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, 2000–2004 йилларда эса Президентнинг аграр масалалар бўйича давлат маслаҳатчиси сифатида фаолият юритган.

Узоқ йиллик танаффусдан сўнг 2021 йилда Сув хўжалиги вазири маслаҳатчиси сифатида давлат хизматига қайтганди.

Исмоил Жўрабеков фаолияти давомида бир қатор олий мукофот ва унвонлар билан тақдирланган, жумладан, “Меҳнат шуҳрати”, “Эл-юрт ҳурмати”, “Буюк хизматлари учун”, “Фидокорона хизматлари учун” каби орденлар соҳиби бўлган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 21:09

    Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди

    Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди Шаҳзод Рисматовга ҳукм ўқиди.

    'Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 19:31

    Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди

    “Ўзгидромет” ҳолат бўйича амалга оширилаётган мониторинг натижаларини эълон қилди.

    'Долларнинг расмий курси кўтарилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 16:27

    Долларнинг расмий курси кўтарилди

    Марказий банк 24 ноябрь куни учун белгиланган янги валюта курсларини эълон қилинди.

    'Тошкентнинг ифлосланган ҳавосини тозалаш бошланди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 15:41

    Тошкентнинг ифлосланган ҳавосини тозалаш бошланди

    Ҳаводаги PM2.5 ва PM10 миқдори ошган шароитда йўлларни намлаш шаҳардаги иккиламчи чангланишни қисқа вақтда камайтирувчи энг тезкор чоралардан бири ҳисобланади.

    'Ўзбекистонда туризм учун янги имтиёз ва субсидиялар жорий этилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 13:18

    Ўзбекистонда туризм учун янги имтиёз ва субсидиялар жорий этилди

    Туристлар оқимини кўпайтириш, хизматлар сифатини ошириш ва инвестицияларни рағбатлантиришни кўзда тутади.