АсосийЖамият

Болалар заҳарланиши ҳолати юзасидан Бош прокуратура ҳолатни назоратга олди

Ҳозир озиқ-овқат етказиб бериш тартиблари текширилмоқда.

'Болалар заҳарланиши ҳолати юзасидан Бош прокуратура ҳолатни назоратга олди'ning rasmi

24 сентябрь куни Тошкент вилоятининг Пискент, Бўка, Бекобод, Қуйичирчиқ ва Оққўрғон туманларидаги бир нечта мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг заҳарланиш ҳолатлари қайд этилди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура расмий баёнот берди.

Маълум қилинишича, бир нечта аутсорсинг хизматини кўрсатувчи хусусий корхона масъул шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 257-1-моддаси 1-қисми (сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш) бўйича жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят иши Бош прокуратура томонидан назоратга олинган бўлиб, Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Баҳодир Валиев бошчилигида махсус ишчи гуруҳ тузилган. Тергов давомида аутсорсинг корхоналари озиқ-овқат етказган барча МТТ тарбияланувчилари тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.

Расмийларга кўра, ҳозирда тиббий ёрдам кўрсатилган болалар орасида оғир аҳволдагилар йўқ, ҳолат шифокорлар назоратида.

Шунингдек, бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида барча давлат мактабгача таълим муассасаларига озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилиши ҳолати бўйича кенг қамровли текширув ишлари бошланган.

Тергов якунлари бўйича қўшимча маълумотлар оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши режалаштирилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Скутер ва мопедлар иштирокидаги ЙТҲларда 53 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Жамият 29.09.2025 21:53

    Скутер ва мопедлар иштирокидаги ЙТҲларда 53 киши ҳалок бўлди

    Ҳозирда 130 минг нафарга яқин ёшлар велосипед, мопед ва скутерлар орқали курьерлик хизмати билан шуғулланмоқда.

    'Туркияда қидирувда бўлган фирибгарлар депортация қилинди'ning rasmi

    Жамият 29.09.2025 20:05

    Туркияда қидирувда бўлган фирибгарлар депортация қилинди

    Ушбу шахснинг ҳаракатларидан жабрланган фуқаролар Ички ишлар вазирлигига ёки унинг ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилиши сўралган.

    'Бўзсув канали ифлосланиши юзасидан “Тошкент сув таъминоти” АЖга нисбатан жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

    Жамият 29.09.2025 18:29

    Бўзсув канали ифлосланиши юзасидан “Тошкент сув таъминоти” АЖга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳолат юзасидан хабар берди.

    'Нега Air Samarkand авиакомпанияси ходимларга уч ойдан буён ойлик тўламаяпти?'ning rasmi

    Жамият 29.09.2025 18:12

    'Тошкентда мудҳиш воқеа юз берди'ning rasmi

    Жамият 29.09.2025 15:21

    Тошкентда мудҳиш воқеа юз берди

    33 ёшли ҳайдовчи руль бошқарувини йўқотиб темир панжарага урилган.

    'Қашқадарёда ёнғин содир бўлди'ning rasmi

    Жамият 29.09.2025 15:13

    Қашқадарёда ёнғин содир бўлди

    Ёнғин салкам бир соат ичида бартараф этилган.