Бугун, 29 сентябрь куни Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида йирик ёнғин юз берди. Ҳолат юзасидан вилоят ФВБ расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, соат 09:43 да Деҳқонобод тумани “Ўзбекистон” МФЙ “Етимқудуқ” қишлоғида ер устига ўрнатилган дизель ёқилғи сақлаш сиғимида ёнғин рўй берганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Сўнг 3 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 09:58 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 10:05 да ўраб олинган ва соат 10:30 да ўчирилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Воқеа жойига вилоят ФВБ бошлиғи ва туман ФВБ раҳбар ходимлари ИИБ, ССБ, прокуратура масъул ходимлари чиқишган.