АсосийЖамият

Скутер ва мопедлар иштирокидаги ЙТҲларда 53 киши ҳалок бўлди

Ҳозирда 130 минг нафарга яқин ёшлар велосипед, мопед ва скутерлар орқали курьерлик хизмати билан шуғулланмоқда.

'Скутер ва мопедлар иштирокидаги ЙТҲларда 53 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Жорий йилнинг 8 ойи давомида скутерлар иштирокидаги ЙТҲларда 50 дан зиёд одам ҳалок бўлган.

Билдирилишича, ушбу давр мобайнида скутер ва мопед сингари транспорт воситалари иштирокида 300 дан ортиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиб, 53 нафар фуқаро вафот этган, 259 таси тан жароҳати олган.

2025 йилнинг 1 октябргача мопед ва скутер ҳайдовчилари ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиши, ушбу транспорт воситалари эса давлат рўйхатидан ўтган бўлиши лозим.

Бунда двигателининг иш ҳажми 25 см ва ундан ортиқ, лекин 50 см дан ошмайдиган, шунингдек, электр двигателининг қуввати 0,25 киловатт ва ундан ортиқ, бироқ 4 киловаттдан ошмайдиган, конструктив тезлиги соатига 25 километр ва ундан ортиқ, лекин 50 километрдан ошмайдиган транспорт воситалари, яъни мопед ва скутерлар учун алоҳида давлат рақами белгилари олиниши ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.

Аввалроқ Халқ демократик партияси ушбу қарорга қарши чиққанди. Таъкидланишича, ҳозирда 130 минг нафарга яқин ёшлар велосипед, мопед ва скутерлар орқали курьерлик хизмати билан шуғулланмоқда. Уларнинг асосий даромади шу соҳа орқали шаклланади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Туркияда қидирувда бўлган фирибгарлар депортация қилинди'ning rasmi

    Жамият 29.09.2025 20:05

    Туркияда қидирувда бўлган фирибгарлар депортация қилинди

    Ушбу шахснинг ҳаракатларидан жабрланган фуқаролар Ички ишлар вазирлигига ёки унинг ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилиши сўралган.

    'Бўзсув канали ифлосланиши юзасидан “Тошкент сув таъминоти” АЖга нисбатан жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

    Жамият 29.09.2025 18:29

    Бўзсув канали ифлосланиши юзасидан “Тошкент сув таъминоти” АЖга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳолат юзасидан хабар берди.

    'Нега Air Samarkand авиакомпанияси ходимларга уч ойдан буён ойлик тўламаяпти?'ning rasmi

    Жамият 29.09.2025 18:12

    'Тошкентда мудҳиш воқеа юз берди'ning rasmi

    Жамият 29.09.2025 15:21

    Тошкентда мудҳиш воқеа юз берди

    33 ёшли ҳайдовчи руль бошқарувини йўқотиб темир панжарага урилган.

    'Қашқадарёда ёнғин содир бўлди'ning rasmi

    Жамият 29.09.2025 15:13

    Қашқадарёда ёнғин содир бўлди

    Ёнғин салкам бир соат ичида бартараф этилган.

    'Бўстонлиқдаги тоғларда қўнғир айиқ қоя тошдан йиқилиб ҳалок бўлди'ning rasmi

    Жамият 29.09.2025 15:05

    Бўстонлиқдаги тоғларда қўнғир айиқ қоя тошдан йиқилиб ҳалок бўлди

    Айиқ тахминан 70–80 метр баландликдан қулаган.