АсосийЖамият

Ўзбекистон энг арзон интернетга эга давлатлар рўйхатидан ўрин олди

Мамлакатда уй интернетининг нархи ойига ўртача 11,7 долларни ташкил этади.

'Ўзбекистон энг арзон интернетга эга давлатлар рўйхатидан ўрин олди'ning rasmi

Ўзбекистон энг арзон интернетга эга давлатлар рўйхатига кирди. Мамлакатда уй интернетининг нархи ойига ўртача 11,7 доллар туради. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.

Маълум қилинишича, Россия уй интернетининг арзонлиги бўйича 2 ўринни эгаллаган бўлса, биринчи ўринда Ҳиндистон турибди.

Шунингдек, интернети энг арзон давлатлар Хитой – 11,3 доллар, Ўзбекистон – 11,5 доллар, Қозоғистон – 12,7 доллар, Туркия – 13,8 доллар, Болгария – 14,6 доллар, Литва – 16,5 долларни ташкил қилади.

Топ-15 ликни Полша (17,2 доллар), Грузия (17,4 доллар), Таиланд (18,4 доллар), Арманистон (19,1 доллар) ва Латвия (19,7 доллар) якунлаган. Афғонистонда эса интернет бутунлай ўчирилган.

Энг қиммат интернет эса АҚШда, Канадада ва Люксембургда қайд этилган.

Бироқ интернет аҳолининг ўртача даромадида энг катта улушни Бразилияда, Мексикада ва Аргентинада эгаллайди. Энг кичик улуш эса Россияда, Руминияда ва Жанубий Кореяда қайд этилган.

    Бошқа янгиликлар