АсосийЖамият

Ўзбекистонликлар кешбэк орқали қарийб 906 млрд қайтариб олди

Пойтахт кешбэк тўланган миқдор бўйича етакчилик қилмоқда.

'Ўзбекистонликлар кешбэк орқали қарийб 906 млрд қайтариб олди'ning rasmi

Истеъмолчиларга фискал чеклар бўйича 906 млрд сўмдан ортиқ кешбэк қайтарилди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 8 ой ичида ўзбекистонликлар солиқ кешбэки орқали салкам 906 млрд сўм ишлаб олишди. Кешбэк тўланган миқдор бўйича етакчи шаҳар сифатида Тошкент қолмоқда: пойтахт аҳолиси жорий йил бошидан буён деярли 374 миллиард сўм қайтариб олган.

Августда (26 сентябрь ҳолатига) истеъмолчиларга 121,8 млн чек учун 99,8 млрд сўмдан ортиқ кешбэк тўланган.

Тўланган кешбэкларнинг энг катта қисми Тошкент шаҳри - 41,8 млрд сўм, Тошкент вилояти - 8,2 млрд сўм, Фарғона вилояти - 7,1 млрд сўм, Самарқанд вилояти - 6,9 млрд сўм, Наманган вилояти - 5,2 млрд сўм.

    Бошқа янгиликлар