Бандлик вазирлиги Air Samarkand ходимлари манфаати юзасидан судга аризалар киритди. Бу ҳақда вазирлик матбуот котиби хабар берди.
Билдирилишича, авиакомпания ҳодимлари томонидан иш ҳақларини тўламаётганлик ҳолати юзасидан 10 га яқин ариза келиб тушган.
Уч ойлик тўланмаган ойлик иш ҳақларини ундириш мақсадида Давлат меҳнат инспекцияси томонидан судга жаъми 1,5 млрд сўмлик даъво аризаси киритилган.
Қонунчиликка кўра, ҳар бир кечиктирилган кун учун пулли компентатсия қўшиб ҳисобланган ҳолда ундириб беришни сўраб, фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судига мурожаат қилинган.
“2025 йил баҳор ва ёз ойларида бутун ҳаво кемалари парки режадан ташқари техник хизматдан ўтказилди. Бу эса қисқа муддатларда сезиларли ва режалаштирилмаган харажатларни талаб қилди. Раҳбарият олдидаги устувор вазифа — иш ҳақи бўйича қарздорликни имкон қадар қисқа муддатда қоплаш ва вазиятни барқарорлаштириш”, — дейилади хабарда.