Бугун, 7 октябрь куни Тошкент вақти билан 16:35 да Афғонистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Қайд этилишича, зилзила эпицентри Тошкентдан 434 км жанубий-шарқда. Эпицентрда сезилиш кучи 5 балл. Магнитудаси 5,2. Чуқурлиги: 30 км. Эпицентр: Афғонистон. Координаталари 37,4 даража шимолий кенглик, 69,93 даража шарқий узунлик.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
Шўрчи туманида 2 балл, 192 км;
Узун туманида 2 балл, 199 км;
Денов туманида 2 балл, 204 км;
Қумқўрғон туманида 2 балл, 211 км;
Сариосиё туманида 2 балл, 211 км;
Олтинсой туманида 2 балл, 212 км.