АсосийЖамият

Самарқандда 14-UNESCO Ёшлар форуми бошланди

Тадбир “Иқлим ҳаракати ва унинг ижтимоий таъсири, айниқса ёшлар учун” мавзусига бағишланган.

'Самарқандда 14-UNESCO Ёшлар форуми бошланди'ning rasmi

Ўзбекистон UNESCO билан ҳамкорликда ўтказаётган 14-UNESCO  Ёшлар форуми 27–28 октабр кунлари Самарқандда бўлиб ўтмоқда. Тадбир “Иқлим ҳаракати ва унинг ижтимоий таъсири, айниқса ёшлар учун” мавзусига бағишланган.

Форумга 100 дан ортиқ мамлакатдан ёш етакчилар, экспертлар ва расмий делегатлар ташриф буюрди. Мақсад — ёшларнинг иқлим ўзгаришига қарши курашдаги иштирокини кенгайтириш ва уларнинг ғояларини глобал миқёсда илгари суришдир.

Очилиш маросимида UNESCO ва Ўзбекистон ҳукумати вакиллари, шунингдек Нигерия, Миср, Испания, Боливия ва Бразилиядан ёш иқлим етакчилари сўзга чиқди.

Форум якунида иштирокчилар “Youth Recommendations and Calls to Action” ҳужжатини ишлаб чиқиб, уни UNESCO Бош конференциясига тақдим этадилар. Тадбир “Мусиқий оқшом” билан якунланади.

    Бошқа янгиликлар