АсосийДунё

Сирдарёда нарколаборатория фош этилди

Наманганда эса наркотик ва контрабанда дори савдосига чек қўйилди

'Сирдарёда нарколаборатория фош этилди'ning rasmi

Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органлари ҳамкорлигида Сирдарё ҳамда Наманган вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида гиёҳвандлик воситалари тайёрловчи ва сотувчи гуруҳлар фаолияти тўхтатилди.

ДХХ ва ИИВ ходимлари Сирдарё вилоятидаги тезкор тадбир вақтида Гулистон шаҳрида фаолият юритган нарколабораторияни аниқлади. У ерда 1995–1996 йилларда туғилган уч нафар фуқаро синтетик “Мефедрон” моддасини тайёрлаб, “закладка” орқали сотиб келгани маълум бўлди.

Тинтув вақтида 4 кг 373 грамм “Мефедрон”, электрон тарози, миксер, противогаз ва қадоқлаш воситалари ашёвий далил сифатида олинди. Тергов маълумотларига кўра, улар хориждан юборилган хом-ашёлардан фойдаланган. Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан иш қўзғатилган.

Шунингдек, Наманган вилоятида ДХХ, ИИВ, Божхона ва Чегара қўшинлари ҳамкорлигидаги тадбирда Учқўрғон туманида яшовчи фуқаро 9 кг 702 грамм “гашиш” моддаси билан ушланди. У Қирғиз Республикасидан мамлакат ҳудудига қонунга хилоф равишда кириб келган пайтда тўхтатилган. Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 223 ва 246-моддалари бўйича иш қўзғатилган.

Бошқа ҳолатда, Наманган шаҳрида 1990 йилда туғилган фуқаро контрабанда йўли билан кириб келган, умумий қиймати 3,2 млрд сўмдан зиёд бўлган кучли таъсир қилувчи дори воситалари ва контрафакт маҳсулотларни қабул қилиб олган вақтда қўлга олинди.

Тезкор тадбир натижасида Наманган ва Косонсой туманларидаги яна беш нафар шахс аниқланди — улар кучли таъсир қилувчи дориларни Фарғона водийси ва Тошкентда сотиш билан шуғулланган. Барча ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Филиппинда “Фунг-Вонг” тайфуни сабабли бир миллионга яқин киши эвакуация қилинди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:08

    Филиппинда “Фунг-Вонг” тайфуни сабабли бир миллионга яқин киши эвакуация қилинди

    Яқинлашиб келаётган кучли “Фунг-Вонг” тайфуни туфайли Филиппин ҳудудида хавф даражаси оширилди, Лусон оролидаги аҳоли хавфсиз жойларга кўчирилмоқда.

    'Исроиллик кўчманчилар Ғарбий Соҳилда фаластинликлар ва журналистларга ҳужум қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:22

    Исроиллик кўчманчилар Ғарбий Соҳилда фаластинликлар ва журналистларга ҳужум қилди

    Исроил армияси ҳодисадан хабар топгач, аскарлар юборилганини билдирди, бироқ гувоҳлар ҳужум вақтида жойда ҳарбийлар бўлмаганини таъкидлади.

    'Трамп америкаликларга 2000 доллар миқдорида “дивиденд” ваъда қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:21

    'Филиппин "супер тўфон"га тайёр: миллионга яқин одам эвакуация қилинди'ning rasmi

    Дунё 09.11.2025 22:09

    Филиппин "супер тўфон"га тайёр: миллионга яқин одам эвакуация қилинди

    Мамлакат метеорология хизмати кутилаётган бўронни "супер тайфун" дея атамоқда. Тўфон олдидан 900 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди.

    'Аҳмад ал-Шара ва Дональд Трамп Оқ уйда кўришмоқчи'ning rasmi

    Дунё 09.11.2025 10:21

    Аҳмад ал-Шара ва Дональд Трамп Оқ уйда кўришмоқчи

    Сурия етакчиси АҚШга илк расмий ташрифини амалга оширмоқда. Трамп ва ал-Шара нимани муҳокама қилади?

    'Дунё бўйича журналистлар ўлдирилишининг 85 фоизи очилмай номаълум қолмоқда'ning rasmi

    Дунё 08.11.2025 19:37

    Дунё бўйича журналистлар ўлдирилишининг 85 фоизи очилмай номаълум қолмоқда

    Журналистлар ўлдирилишининг энг кўп тасдиқланган ҳолатлари араб давлатларида.