АсосийБу қизиқ

Доллар курси яна тушди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 3 декабрда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

'Доллар курси яна тушди'ning rasmi

Унга кўра:

доллар 14,64 сўмга пастлаб, 11 880,93 сўм бўлди;

евро 31,27 сўмга тушиб, 13 794,95 сўм бўлди;

рубль 0,30 сўмга кўтарилиб, 153,28 сўмни ташкил этди.

Аввалроқ ҳам доллар курси кетма-кет икки иш куни кўтарилганидан сўнг пастлаб, 11 895,57 сўм бўлганди. Марказий банк маълумотларига кўра, 2025-йилнинг  11 ойи давомида миллий валюта долларга нисбатан 7,88 фоиз, яъни 1018 сўмдан кўпроққа мустаҳкамланди.

2025 йил январь–октябрь ойларида сўмнинг хорижий валюталарга нисбатан алмашув курси 7 фоизга мустаҳкамланганди. 

    Бошқа янгиликлар