АсосийБу қизиқ

Искандария қирғоғида қадимги Миср қайиғи топилди

Искандария яқинида милоддан аввалги I асрга оид, узунлиги 35 метр бўлган ҳашаматли қайиқ қолдиқлари топилди.

'Искандария қирғоғида қадимги Миср қайиғи топилди'ning rasmi

Тадқиқотчилар бу археологик топилмани сўнгги йилларнинг энг муҳим кашфиётларидан бири, деб баҳоламоқда.

Искандария қирғоғида археологлар томонидан қадимги Миср даврига оид катта қайиқ топилди. Узунлиги 35 метр келадиган ва ўзига хос безакларга эга ушбу кема милоддан аввалги 50-йиллар атрофида ясалгани аниқланди. Тадқиқот натижаларини Европа сув ости археологияси институти ва Оксфорд университети мутахассислари эълон қилди.

Қайиқ сув остида қолган Антиродос ороли яқинида, қадимги Искандариянинг йирик Портус Магнус порти ҳудудида топилган. Мутахассислар топилмани юнон тарихчиси Страбон ўз асарларида таърифлаган ҳашаматли қироллик саёҳат қайиқларидан бири бўлиши мумкин, дея тахмин қилмоқда. Страбон бу турдаги кемаларни сарой томонидан байрамлар ва расмий тадбирлар учун ишлатилгани ҳақида ёзган.

Қазишмалар Франк Годдио раҳбарлигида олиб борилган бўлиб, олим бу каби қайиқ Мисрда илк бор топилаётганини таъкидлади. Топилманинг кенглиги тахминан 7 метр бўлган, уни бошқариш учун 20 дан ортиқ эшкакчи керак бўлгани айtilmoqda.

Қайиқ 7 метр чуқурликда, 1,5 метр чўкинди остида ётган. Мутахассислар бу ерда бир нечта кеманинг бир-бирига кириб қолган ҳолда ётиши ҳам эҳтимоллигини қайд этмоқда. Археологлар қайиқнинг шакли у саёз сувда ҳаракатланишга мўлжалланганини таъкидлайди.

Тадқиқотчиларга кўра, бу топилма Иcис ибодатхонаси яқинида ўтган асрларда содир бўлган ҳалокатли урулмалар натижасида чўкиб кетган бўлиши мумкин. Олимлар бу кашфиётни Птоломейлар даврига оид энг аҳамиятли археологик топилмалардан бири сифатида баҳоламоқда.

    Бошқа янгиликлар