Тиме журнали 2025-йилнинг энг нуфузли номинацияларини эълон қилди. “Йил одами” унвони бу йил тарихда илк бор бир кишига эмас, сунъий интеллект соҳасининг энг таъсирчан саккиз раҳбарига насиб этди. Журнал муқовасида Марк Сукерберг, Лиза Су, Илон Маск, Женсен Ҳуанг, Сем Алтман, Демис Ҳассабис, Дарио Амодеи ва Феи-Феи Ли машҳур “Осмонўпар бинода тушлик” суратидан илҳомланган тарзда акс эттирилган.
Тимеънинг қайд этишича, 2025-йилда сунъий интеллектнинг “Йил одами” бўлиш эҳтимоли 69 фоизни ташкил этган, улар ортидан Нвидиа раҳбари Женсен Ҳуанг (14%), ОпенАИ бош директори Сем Алтман (10%) ва Папа Лео ХИВ (4%) кузатилган.
Журнал шу билан бирга ЁуТубе раҳбари Нил Моҳанни “Йил раҳбари”, актёр Леонардо Ди Каприони эса “Йил артисти” деб эътироф этди. Тиме Моҳаннинг платформани глобал медиа майдонида етакчи кучга айлантирганини, Ди Каприони эса “ҳар доим тўғри қарорга олиб борувчи ноодатий танловлари” учун юқори баҳолаганини таъкидлади.






