АсосийЖамият

2 йилдан бери қидирувда бўлган ўзбекистонлик жиноий уюшма етакчиси Туркияда қўлга тушди

32 ёшли эркак оғир жиноятлар содир этганликда айбланиб, қидирувга берилган.

'2 йилдан бери қидирувда бўлган ўзбекистонлик жиноий уюшма етакчиси Туркияда қўлга тушди'ning rasmi

Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, Ўзбекистонда содир этилган бир қатор оғир жиноятлар учун қидирувда бўлган "Гряз" лақабли жиноий уюшма етакчиси Туркияда ушланди. 1993 йилда туғилган Ё. М. Ўзбекистон ИИВ, ДХХ ҳамда мамлакатнинг Истанбулдаги Бош консулхонаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида аниқланган.

Маълум қилинишича, у Туркияда терговдан яшириниб юрган бўлиб, 5 декабрь куни Ўзбекистонга қайтарилган ва тергов органларига топширилган. Ушбу шахс Ўзбекистонда жиноий уюшма ташкил этиш, ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш, босқинчилик, товламачилик ҳамда мулкни қасддан нобуд қилиш каби жиноятларни содир этишда айбланмоқда.

Ё. М. Жиноят кодексининг бир нечта моддаларига асосан 2023 йилда Яшнобод тумани ИИО ФМБ томонидан қидирувга эълон қилинган эди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда ва унга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда ҳуқуқий баҳо берилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Янги йил муносабати билан пойтахтнинг бир қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланади'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:59

    Янги йил муносабати билан пойтахтнинг бир қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланади

    Байрамда жамоат тартибини таъминлаш мақсадида ҳаракат тўхтатиладиган кўчалар номи эълон қилинди.

    'Эртага қайси ҳудудларда қор ёғиши маълум бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:56

    Эртага қайси ҳудудларда қор ёғиши маълум бўлди

    "Ўзгидромет" эртанги кунги об-ҳаво прогнозларини эълон қилди.

    'Тошкентда наркотик модда савдоси билан шуғулланган йигит ва қиз қўлга олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:48

    Тошкентда наркотик модда савдоси билан шуғулланган йигит ва қиз қўлга олинди

    Улар ижара олган хонадонида нарколаборатория ташкил этгани аниқланди.

    'Автобусда чиптасиз юрган қарийб 3000 йўловчи жазоланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:14

    Автобусда чиптасиз юрган қарийб 3000 йўловчи жазоланди

    Тошкентда рейд тадбирлари давом этмоқда.

    'Мьянмага сотиб юборилган ўзбек, қозоқ ва қирғиз фуқаролари ватанга қайтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:10

    Мьянмага сотиб юборилган ўзбек, қозоқ ва қирғиз фуқаролари ватанга қайтарилди

    Бир гуруҳ ўзбеклар Ўзбекистоннинг Бангкокдаги Бош консулхонасига Мьянмада одам савдоси қурбонига айлангани ва ватанга қайтишда ёрдам сўраб мурожаат қилган.

    'Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:56

    Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

    Фоҳишахонани бир аёл ва эркак ташкил этгани маълум бўлди.