АсосийЖамият

Ўзбекистонда доллар курси яна ошди

Марказий банк 16 декабрдан амал қиладиган хорижий валюталарнинг янги расмий курсларини эълон қилди.

'Ўзбекистонда доллар курси яна ошди'ning rasmi

Марказий банк маълумотларига кўра, АҚШ доллари 32,08 сўмга ошиб, 12 130,01 сўмни ташкил этди. Евро курси 50,98 сўмга кўтарилиб, 14 245,48 сўм бўлди.

Россия рубли эса 1,27 сўмга қимматлашиб, 153,04 сўм этиб белгиланди.

Қайд этилишича, аввалги ҳафтада доллар курси фақат ўсиш динамикасини намоён этиб, 12 047,45 сўмгача етган эди.

Марказий банк маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–ноябрь ойларида сўм алмашув курси 7,5 фоизга мустаҳкамланган.

Шу даврда аҳоли тижорат банкларига 19,4 миллиард долларлик хорижий валюта сотган, 10,6 миллиард долларлик валюта сотиб олган.

    Бошқа янгиликлар