Иқтисодиёт ва тинчлик институти (Institute for Economics & Peace) томонидан тузилган Global Peace Index 2025 рейтингида 163 та давлат ва ҳудуд баҳоланди. Тадқиқот натижаларига кўра, жаҳон бўйича тинчлик даражаси кетма-кет олтинчи йил пасайган бўлса-да, айрим давлатлар, жумладан Ўзбекистон ижобий силжиш қайд этди.
Рейтингда Ўзбекистон ўтган йилга нисбатан икки поғона юқорилаб, 64-ўринни эгаллади. Марказий Осиё мамлакатлари орасида Қозоғистон 56-ўрин билан энг юқори натижани кўрсатган. Қирғизистон ва Туркманистон 78-ўринни, Тожикистон эса 79-ўринни банд этган.
“Global Peace Index” уч асосий йўналиш — жамоат хавфсизлиги, можаролар даражаси ва милитаризация кўрсаткичлари асосида тузилади. Рейтинг етакчиси кетма-кет 17 йилдирки Исландия бўлиб қолмоқда. Энг хавфли мамлакатлар қаторида эса Россия, Украина, Судан, Конго Демократик Республикаси ва Яман қайд этилган.






