АсосийБу қизиқ

Қозоғистонда ноябрь ойида 54 йиллик ҳарорат рекордлари янгиланди

Жорий йилнинг ноябрь ойида Қозоғистон ҳудудларида об-ҳаво ғайриоддий даражада илиқ бўлиб, бир қатор метеорология станцияларида кўп йиллик ҳарорат рекордлари қайд этилди.

'Қозоғистонда ноябрь ойида 54 йиллик ҳарорат рекордлари янгиланди'ning rasmi

“Қазгидромет” маълумотларига таяниб хабар берилишича, ноябрь ойининг иккинчи ярмида мамлакатнинг турли ҳудудларида максимал ҳаво ҳарорати бўйича янги рекордлар ўрнатилган. Хусусан, 14 ноябрь куни Ақтобе вилоятидаги метеорология станциясида ҳаво ҳарорати +13,2 даражага етиб, 2023 йилда қайд этилган аввалги рекорддан ошиб кетган. Орадан бир кун ўтиб, 15 ноябрда бу кўрсаткич яна янгиланиб, +11,4 даражани ташкил этган.

Шимолий ва марказий ҳудудларда ҳам ноодатий илиқ об-ҳаво кузатилган. Кокшетау шаҳрида 19 ноябрь куни +8,3 даража қайд этилиб, 1977 йилги рекорд ортда қолдирилган. 23 ноябрь куни эса ҳаво +5,2 даражагача исиган.

Жезқазған шаҳрида уч кун кетма-кет — 24–26 ноябрь кунлари максимал ҳарорат бўйича янги рекордлар қайд этилган. Қарағанда шаҳрида эса 26 ноябрь куни +9,4 даража ҳарорат кузатилиб, бу 1971 йилги кўрсаткичдан юқори бўлган.

Шунингдек, синоптиклар ноябрь ойида айрим ҳудудларда кучли ёғингарчилик, қор, туман, музлама ва бўронли шамоллар кузатилганини маълум қилди. Айрим жойларда қисқа муддатда ойлик ёғин меъёрининг ярмига яқин қисми ёққани қайд этилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бугун айрим ҳудудларда қор ёғиши мумкин'ning rasmi

    Бу қизиқ Бугун 08:06

    Бугун айрим ҳудудларда қор ёғиши мумкин

    23 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    'Бугун айрим ҳудудларда қор ёғади'ning rasmi

    Бу қизиқ 22.12.2025 00:30

    Бугун айрим ҳудудларда қор ёғади

    22 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    'Трамп “grin karta” лотереяси дастурини вақтинча тўхтатди'ning rasmi

    Бу қизиқ 19.12.2025 11:34

    Трамп “grin karta” лотереяси дастурини вақтинча тўхтатди

    АҚШда содир бўлган оммавий отишмалар ортидан “grin karta” лотереяси дастури тўхтатилд

    '2025 йилда энг кўп чақалоқ қайси ҳудудда туғилди?'ning rasmi

    Бу қизиқ 19.12.2025 10:29

    2025 йилда энг кўп чақалоқ қайси ҳудудда туғилди?

    Жорий йилнинг тўққиз ойида Ўзбекистонда 664,6 мингта тирик туғилиш қайд этилди.

    'Бугун ҳам айрим ҳудудларда қор ёғади'ning rasmi

    Бу қизиқ 19.12.2025 07:55

    Бугун ҳам айрим ҳудудларда қор ёғади

    19 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

    'Энг хавфсиз мамлакатлар рейтинги эълон қилинди'ning rasmi

    Бу қизиқ 18.12.2025 17:59

    Энг хавфсиз мамлакатлар рейтинги эълон қилинди

    “Global Peace Index” 2025 ҳисоботига кўра, дунёда тинчлик даражаси пасайишда давом этмоқда.