Энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрига тўғри келди. Солиқ қўмитаси хабарига кўра, 27-декабрь ҳолатига қадар ноябрь ойида 164,2 миллион дона чек учун жами 130,4 миллиард сўмдан ортиқ кешбек тўланган.
Тўланган кешбекларнинг энг катта қисми — 37,6 миллиард сўм Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келган.
Кейинги ўринларни 19,3 миллиард сўм билан Фарғона вилояти ҳамда 15,2 миллиард сўм қайтарилган Тошкент вилояти эгаллади.
Шунингдек, рўйхатдан ўтказилган чеклар учун Қорақалпоғистонда 9 миллиард сўм, Самарқанд вилоятида эса 8,8 миллиард сўм кешбек берилган.
Аввалроқ республикада 9 ой давомида қурилиш корхоналарига 300 миллиард сўмдан ортиқ солиқ имтиёзлари ажратилгани, шунингдек, 35 мингдан зиёд фуқарога 153 миллиард сўмдан ортиқ субсидия берилгани маълум қилинганди.






