АсосийБу қизиқ

Бейонсе миллиардерлар сафида

Америкалик поп-қўшиқчи Бейонсе Ноулз-Картер бойлиги 1 миллиард доллардан ошган бешинчи мусиқачига айланди. Бу ҳақда Forbes хабар берди.

'Бейонсе миллиардерлар сафида'ning rasmi

Нашр ҳисоб-китобларига кўра, Беёнсенинг 2023 йилда “Ренаиссанcе” альбоми доирасидаги жаҳон гастроль сафари қарийб 600 миллион доллар даромад келтирган. 2025 йилда кантри йўналишидаги “Cоwboy  Carter” альбоми билан ўтказилган навбатдаги тур чипталар савдосидан 400 миллион доллардан ортиқ, концертлардаги сувенир маҳсулотлардан эса яна 50 миллион доллар фойда олиб келган.

Шунингдек, Беёнсе “Cécред” соч парвариши бренди, “СирДавис” вискиси ҳамда 2024 йилда ёпилган “Ивй Park” кийимлар линиясидан ҳам даромад олади. Бироқ унинг шахсий бойлигининг асосий қисми айнан мусиқий фаолият билан боғлиқ.

Forbes'га кўра, миллиардер мусиқачилар сафида Беёнсенинг турмуш ўртоғи Жай-З, шунингдек Тейлор Свифт, Рианна ва Брюс Спрингстин ҳам бор. Умуман олганда, миллиардерлар рўйхатида кўнгилочар соҳа вакили бўлган 22 нафар санъаткор қайд этилган.

    Бошқа янгиликлар