АсосийБУ ҚИЗИҚ

Ҳафта охирида об-ҳаво қандай бўлади?

Ўзгидромет 25 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

'Ҳафта охирида об-ҳаво қандай бўлади?'ning rasmi

Тошкент шаҳри: Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3–8 даража илиқ, кундузи 15–20 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти: Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 9–14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқдан 3 даража илиққача, кундузи 12–17 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари: Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 9–14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2–7 даража илиқ, кундузи 15–20 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд, Сирдарё вилоятлари: Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3–8 даража илиқ, кундузи 15–20 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари: Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5–10 даража илиқ, кундузи 18–23 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари: Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5–10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3–8 даража илиқ, кундузи 15–20 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудлари: Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқдан 3 даража илиққача, кундузи 10–15 даража илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар