2026 йилнинг дастлабки саккиз ойида Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш соҳасида 173,2 трлн сўмлик хизматлар кўрсатилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14,4 фоиз кўп. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Ҳудудлар орасида энг катта хизматлар ҳажми Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келди. Пойтахтда январь–август ойларида ушбу кўрсаткич 29,8 трлн сўмга етди.
Самарқанд вилояти 20,5 трлн сўм билан иккинчи, Наманган вилояти 18,2 трлн сўм билан учинчи ўринни эгаллади. Фарғона вилоятида эса 16,8 трлн сўмлик хизматлар кўрсатилди.
Шунингдек, Қашқадарё вилоятида 15 трлн сўм, Тошкент вилоятида 12,6 трлн сўм ва Андижон вилоятида 11,5 трлн сўмлик хизматлар қайд этилди.
Қолган ҳудудларда кўрсаткичлар қуйидагича бўлди: Хоразм вилоятида 9,6 трлн сўм, Қорақалпоғистон Республикасида 9,1 трлн сўм, Бухоро вилоятида 8,8 трлн сўм ва Сурхондарё вилоятида 7,3 трлн сўм.
Навоий вилоятида хизматлар ҳажми 5,6 трлн сўмни, Жиззах вилоятида 5 трлн сўмни, Сирдарё вилоятида эса 3,4 трлн сўмни ташкил этди.






